Европа ва КОНКАКАФ минтақасида ЖЧ-2026 саралашининг гуруҳ босқичи якунига етди.
Гуруҳ босқичи якунларига кўра яна 5 та терма жамоа Мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Улар — Австрия, Испания, Бельгия, Шотландия, Швейцария миллий жамоалари. Европада яна 4 та йўлланма март ойида ўтказиладиган плей-офф ўйинлари орқали аниқланади.
КОНКАКАФ минтақасидан эса 3 та жамоа ЖЧга чиқди. Улар орасида дебютант бор — Кюрасао! Бу жамоа саралашнинг сўнгги турида Ямайка майдонида дурангга ўйнашга муваффақ бўлди. Натижада Ямайка қитъалараро плей-оффга равона бўлди.
Биз ЖЧда яна бир дебютантни кўришимиз мумкин эди. Аммо Суринам сўнгги турда Гватемалага ютқазиб қўйиб, йўлланмани қўлдан чиқарди. "А" гуруҳида Панама ЖЧга борадиган бўлди.
"С" гуруҳида эса кутилмаган жамоа ғолиб чиқди — Гаити! Бу жамоа Гондурас ва Коста-Рикани ортда қолдирди. Сўнгги турда Гондурас ва Коста-Риканинг ўзаро дуранг ўйнаши айнан Гаитига қўл урди. Гаити миллий жамоаси ўз тарихида бир мартагина — олис 1974 йилги Мундиалда қатнашган.
Шу тариқа, ЖЧга йўл олган жамоалар сони 42 тага етди. Қолган 6 та йўлланма 2026 йил март ойида ўтказиладиган плей-офф баҳслари орқали аниқланади (Европадан 4 та, қитъалараро плей-офф орқали 2 та).
ЖЧга қуръа ташлаш маросими 5 декабрь куни ўтказилади.
1. АҚШ (мезбон)
2. Мексика (мезбон)
3. Канада (мезбон)
4. Япония
5. Янги Зеландия
6. Эрон
7. Аргентина
8. Ўзбекистон (дебют)
9. Жанубий Корея
10. Иордания (дебют)
11. Австралия
12. Бразилия
13. Эквадор
14. Уругвай
15. Колумбия
16. Парагвай
17. Марокаш
18. Тунис
19. Миср
20. Жазоир
21. Гана
22. Кабо-Верде (дебют)
23. Жанубий Африка Республикаси
24. Қатар
25. Англия
26. Саудия Арабистони
27. Кот-д'Ивуар
28. Сенегал
29. Франция
30. Хорватия
31. Португалия
32. Норвегия
33. Германия
34. Нидерландия
35. Австрия
36. Испания
37. Шотландия
38. Бельгия
39. Швейцария
40. Кюрасао (дебют)
41. Панама
42. Гаити