Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

ЖЧ-2026. Франция Сенегални мағлуб этди

ЖЧ-2026. Франция Сенегални мағлуб этди

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати «I» гуруҳи 1-туридан ўрин олган Франция ва Сенегал терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Жамоалар «Метлайф» стадионида тўп суришди. Бош ҳакам сифатида Алиризо Фағоний фаолият олиб борди. Европаликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг 66-дақиқасида Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе вингер Майкл Олисенинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. 82-дақиқада захирадан майдонга тушган вингер Брэдли Баркола французларнинг иккинчи голини урди. 90+5-дақиқада ҳужумчи Ибраҳим Мбайе ҳисобдаги фарқни қисқартирди. 90+6-дақиқада эса Мбаппе дублни расмийлаштирди.

«I» гуруҳининг 2-турида Франция миллий терма жамоаси Ироқ билан (23 июнь), 3-турда эса Норвегия билан (26 июнь) тўқнаш келади. Сенегал 2-турда Норвегия (23 июнь), 3-турда эса Ироқ (26 июнь) билан куч синашади.

Киритилди: 06:46 17.06.2026. Ўқилди: 1369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда