Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ЖЧ–2026 ФИФАга рекорд даромад келтирди

ЖЧ–2026 ФИФАга рекорд даромад келтирди

ЖЧ–2026 Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) тарихидаги энг даромадли турнирга айланди. The Guardian нашри хабарига кўра, ташкилот мундиал давомида 15 миллиард доллар даромад олди.

Бу кўрсаткич ФИФАнинг дастлабки прогнозидан анча юқори. Аввалроқ ташкилот турнирдан тахминан 11 миллиард доллар тушум кутаётганди.

Манбага кўра, даромаднинг асосий қисми чипталар савдоси ва уларнинг қайта сотилишидан тушган. ФИФА чипталар қайта сотилганда ҳам харидор, ҳам сотувчидан 15 фоиздан комиссия олгани умумий тушумни сезиларли даражада оширган.

Шунингдек, меҳмондўстлик (ҳоспиталитй) хизматларидан олинган даромад ҳам ФИФАнинг рекорд молиявий натижасига муҳим ҳисса қўшган.

Эслатиб ўтамиз, бугун ЖЧ–2026 финалида Испания ва Аргентина терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.

Киритилди: 14:18 19.07.2026. Ўқилди: 968 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!