Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ЖЧ-2026. Бельгия суперкамбэкни амалга оширди (видео)

ЖЧ-2026. Бельгия суперкамбэкни амалга оширди (видео)

Жаҳон чемпионати–2026 1/16 финали доирасида Бельгия ва Сенегал терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Сиэтл шаҳридаги «Люмен Филд» стадионида бўлиб ўтган учрашувда бельгияликлар қўшимча вақтда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимнинг 25-дақиқасида Ҳабиб Диарра Сенегални олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи тайм бошида Исмаила Сарр орадаги фарқни оширди.

Сенегал ғалаба жуда яқин эди. Аммо иккинчи бўлим охирида Бельгия 2 та гол уриб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Дастлаб Ромелу Лукаку ҳисобни тенглаштирган бўлса, 89-дақиқада Юри Тилеманс мувозанатни тиклади.

Қўшимча вақтнинг 120+5-дақиқасида эса ҳакам ВАР ёрдамид африкаликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Тилеманс пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасига драматик ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, Бельгия терма жамоаси Жаҳон чемпионати–2026 1/8 финалига чиқди. Кейинги босқичда бельгияликлар АҚШ — Босния ва Герцеговина жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

ЖЧ-2026. 1/16 финал
2 июль, 2026 йил. Сиэтл (АҚШ), «Люмен Филд» стадиони.
Бельгия — Сенегал — 3:2 (қўшимча вақтдан сўнг)
Голлар:
Диарра, 24 (0:1), Сарр, 51 (0:2), Лукаку, 86 (1:2), Тилеманс, 89 (2:2), Тилеманс, 120+5, пенальти (3:2).
Бош ҳакам: Саид Мартинес (Гондурас).

Киритилди: 07:41 02.07.2026. Ўқилди: 1809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!