Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

ЖЧ—2018, чорак финал. Бугунги ўйинлар анонси

A A A
ЖЧ—2018, чорак финал. Бугунги ўйинлар анонси

Бугун, 6 июль куни жаҳон чемпионатининг 1/4 финал ўйинлари бошланади. Бугун 4 терма жамоа ярим финал йўлланмаси учун майдонга чиқади.

​Чорак финалнинг дастлабки ўйини нимчорак финалда Португалия ва Аргентинани қолдириб кетган Уругвай ҳамда Франция жуфтлиги ўртасида кечади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади. Ўйинни аргентиналик Нестор Питана бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

УРУГВАЙ – ФРАНЦИЯ
6 июль. Нижний Новгород. «Нижний Новгород». 19.00 (Первый).
Ҳакамлар: ПИТАНА. Майдана, Белатти (барчаси – Аргентина).
Дисквалификациялар: йўқ – Матюиди.

Иккинчи учрашув эса 1/8 финалда Мексикадан устун келган Бразилия ва Японияга қарши драматик учрашувда охирги дақиқаларда ғалабага эришган Бельгия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади. Ўйинни сербиялик Милорад Мажич бошчилигидаги ҳакамлар бошқаради.

БРАЗИЛИЯ – БЕЛЬГИЯ
6 июль. Қозон. «Казань Арена» стадиони. 23.00 (Россия 1).
Ҳакамлар: МАЖИЧ. Ристич, Журжевич (барчаси – Сербия).
Дисквалификациялар: Каземиро – йўқ.

Kun.uz

Киритилди: 12:14 06.07.2018. Ўқилди: 1689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар