Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

ЖЧ-2018. Аргентина ва Месси учун «ҳаёт-мамот» куни

A A A
ЖЧ-2018. Аргентина ва Месси учун «ҳаёт-мамот» куни

Бугун жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган яна тўртта учрашув бўлиб ўтади. Иккита гуруҳда нимчорак финалнинг тўртта йўлланмаси эгалари маълум бўлади.

С гуруҳида нимчорак финал йўлланмасини нақд қилиб қўйган Франция терма жамоаси гуруҳ ғолиблиги учун Дания терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашувда дуранг иккала жамоани ҳам кейинги босқичга олиб чиқади. Ғалаба Данияни гуруҳ ғолибига айлантириши мумкин. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида плей-оффдан умидини узмаган Австралия, барча имкониятларини бой бериб бўлган Перуга қарши ўйнайди.

D гуруҳи ҳозирча энг катта қизиқишга сабаб бўлаётган гуруҳ бўлиб турибди. Бу ерда мусобақа бошида фаворитлар қаторида тилга олинган Аргентина терма жамоаси турнир тарк этишга яқин турибди. Икки турда 1 очко тўплаган Месси жамоадошлари кейинги босқичга чиқиши учун Нигерия терма жамоасига қарши учрашувда камида икки тўп фарқи билан ғалаба қозониши талаб этилади. Ана шундагина жамоа нариги ўйин натижасига кўп ҳам боғлиқ бўлмаган ҳолда йўлланмани ютиши мумкин. Лекин агар иккинчи жуфтликда Исландия йўлланмани нақд қилиб қўйган Хорватияни мағлуб этса, Аргентина улардан битта кўпроқ фарқ билан Нигерияни ютиши керак бўлади. Масалан Исландия 2 тўп фарқи билан ютса, Аргентина албатта 3та тўп фарқи билан ютиши керак. Нигерияга эса кейинги босқичга чиқиши учун дуранг кифоя қилиши мумкин.

ЖЧ-2018. C гуруҳи
3-тур

19:00. Дания – Франция
Москва. "Лужники" стадиони
Бош ҳакам: Сандро Риччи (Бразилия)

19:00. Австралия - Перу
Сочи. "Фишт" стадиони
Сергей Карасёв (Россия)

D гуруҳи
3-тур
23:00. Нигерия – Аргентина

Крестовский. Санкт-Петербург Арена
Бош ҳакам: Жунейт Чақир (Туркия)

23:00 Исландия - Хорватия
Ростов. Ростов Арена. 
Бош ҳакам: Антонио Матеу Лаос (Испания)

Xs.uz

Киритилди: 16:02 26.06.2018. Ўқилди: 1870 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар