Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Жазоир Месси туфайли ФИФАга шикоят киритди

Жазоир Месси туфайли ФИФАга шикоят киритди

Жазоир футбол федерацияси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи биринчи турида Аргентинага қарши ўйиндан сўнг ФИФАга расмий шикоят йўллади. Африка жамоаси вакиллари учрашувдаги ҳакамликдан норозилик билдирган.

Маълумотларга кўра, Жазоир томони учрашув бош ҳаками Шимон Марциняк икки нафар аргентиналик футболчини майдондан четлатиши керак эди, деб ҳисобламоқда.

Хусусан, Лионель Месси Аиссе Мандига нисбатан қўпол ўйин қўллагани, Алексис Макаллистер эса Иброҳим Мазага тирсак билан зарба бергани айтилмоқда.

Бу ҳақда TSA нашри хабар берди.

Учрашув Аргентина жамоасининг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Кейинги турда Аргентина Австрияга қарши майдонга тушади, Жазоир эса Иордания билан куч синашади.

Киритилди: 16:51 20.06.2026. Ўқилди: 1437 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда