Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Жазирама об-ҳаво қачонгача давом этиши маълум бўлди

Жазирама об-ҳаво қачонгача давом этиши маълум бўлди

Республика Гидрометеорология маркази маълумотига кўра, бу ҳафтада ҳам Ўзбекистонда жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта давомида ҳарорат 39-42 даража, жанубий ҳудудлар ва чўл зоналарида 44-45 даражагача кўтарилади. 

Аввал хабар қилинганидек, бу ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 5-7 даражага юқоридир.

Ҳафта давомида Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида гармсел кузатилади.

Шунингдек, ҳаво ҳарорати юқорилиги сабаб тоғ чўққиларида музликлар эриши натижасида юртимизнинг тоғ олди туманларида сел тошқинлари кузатилиши мумкин.

Хўш, бундай жазирама яна қанча вақт давом этиши мумкин?

Гидрометеорология маркази мутахассисининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, жуда иссиқ об-ҳаво 20-21 июлга қадар давом этади. Июль ойининг сўнгги ўн кунлигида ҳаво ҳарорати бироз пасайишни бошлайди.

Киритилди: 15:44 15.07.2019. Ўқилди: 5823 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!