Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарорига мувофиқ, Жавлонбек Умархўжаев Uzbekistan Airports АЖ бошқаруви раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Жавлонбек Умархўжаев 2023 йил 9 августдан бери бошқарув раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи лавозимида компанияга раҳбарлик қилаётган эди.
У меҳнат фаолиятини 2008 йилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясида бошлаган. 2009—2018 йилларда МАК авиация хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи бўлган.
2018—2021 йилларда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Тошкент-Шарқ” лойиҳасини амалга ошириш бўйича капитал қурилиш дирексияси бошлиғи ўринбосари ва техник директори лавозимларида ишлаган. 2021—2023 йилларда Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг операцион фаолият бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.