Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Жасурбек Яхшибоев «Реал» дарвозасига гол урди ва унинг клуби ғалаба қозонди

A A A
 Жасурбек Яхшибоев «Реал» дарвозасига гол урди ва унинг клуби ғалаба қозонди

Молдованинг «Шериф» клуби ҳужумчиси Жасурбек Яхшибоев ЕЧЛ доирасидаги ўйинда «Реал Мадрид» дарвозасига гол урди.

«Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтган ўйиннинг 25-дақиқасида жамоадошининг чап қанотдан узатган тўпини Яхшибоев боши билан мадридликлар дарвозасига йўллади ва ҳисобни очди.

Ўйиннинг 57-дақиқасида Жасурбек Яхшибоев алмаштирилди. Ўйин 1:2 ҳисобида Молдова клуби ғалабаси билан якунланди.

Икки ўйиндан бери ғалаба қозонаётган Яхшибоевнинг жамоаси ўз гуруҳида 6 очко билан биринчи ўринда кетмоқда.

Мадридликлардан ташқари, «Шериф» билан бир гуруҳда Украинанинг «Шахтёр Донецк» ва Италиянинг «Интер» жамоалари ҳам бор.

Киритилди: 07:15 29.09.2021. Ўқилди: 3524 марта. Фикрлар сони: 9 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!