Бугун 24 май, 2019 йил, жума

O'ZB

Жарқўрғон туманида 25 миллион 700 минг сўм алимент пуллари ундириб берилди

Жарқўрғон туманида 25 миллион 700 минг сўм алимент пуллари ундириб берилди

Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 05.06.2007 йилдаги қарздор Ж.Маматмурадовдан ундирувчи М.Холлиеванинг фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Алимент даврий ундирув бўлганлиги учун ҳам Маматмуродвга нисбатан Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган эди.

Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон туман бўлими давлат ижрочилари томонидан тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилиши натижасида алимент тўловчи ота Ж.Маматмурадов алимент пулларини бира тўла тўлашни лозим деб топди ва Ж.Маматмурадовдан фарзандининг 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган алимент пуллари 25.700.000 сўм ундирилди ва
23 апрель куни ундирувчининг тилхатига асосан топширилган.

Шунингдек, ижро ҳужжати тамомланиб, Ж.Маматмурадовнинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари тикланди.

Киритилди: 18:00 30.04.2019. Ўқилди: 471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!