ЙҲХХ маълумотига кўра, илк ҳайдовчи аниқланганидан бир ҳафта ўтиб, 12 балл тўплаган ҳайдовчилар сони 49 нафарга кўпайган.
Шундан 29 та ҳолат Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келмоқда.
Ҳозирча Навоий, Қашқадарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 12 баллга етган ҳайдовчилар қайд этилмаган.
Қайд этилишича, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар уни қайта олиш учун нафақат имтиҳон топширади, балки автомактабда қайта ўқиши ҳам талаб этилади.