Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Жанубий Суданда самолёт қулади. Қурбонлар аёллар ва болалар

A A A
Жанубий Суданда самолёт қулади. Қурбонлар аёллар ва болалар

Жанубий Суданда йўловчи самолёти қулаши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган.

Жуба халқаро аэропорти директори Кур Куолнинг айтишича, South Supreme самолёти ҳавога кўтарилгандан кўп ўтмай, Жонглей штатининг Пейри ҳудудида қулаган. 

Унинг сўзларига кўра, воқеа қурбонларининг аниқ сони ва ҳалокат сабаблари ҳали аниқланмаган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, авария оқибатида 10 йўловчи ва икки учувчи ҳалок бўлган.
Eye Radio радиостанциясининг маълумотида, ҳалок бўлганлар орасида икки бола ва олти аёл бўлгани айтилган.

Киритилди: 17:35 03.03.2021. Ўқилди: 1966 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!