Бугун 5 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Жанубий Кореянинг Jeju Air авиакомпаниясига тегишли яна бир самолётда шасси билан боғлиқ муаммо юзага келди — Yonhap

Жанубий Кореянинг Jeju Air авиакомпаниясига тегишли яна бир самолётда шасси билан боғлиқ муаммо юзага келди — Yonhap

Агентликнинг ёзишича, Чежудан учган самолёт экипажи парвоздан кўп ўтмай шасси билан боғлиқ муаммони аниқлаган. Шу сабабли учувчилар аэропортга қайтишга қарор қилган.

"Мазкур рейс 29 декабр куни ҳалокатга учраган самолётга ўхшаш Boeing 737-800 модели томонидан амалга оширилган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳат олмади, самолёт муваффақиятли равишда учиш аэропортига қайтиб қўнди", деб ёзади Yonhap.

Эслатиб ўтамиз, кеча Бангкокдан учиб келган Jeju Air авиакомпаниясига тегишли самолёт Муан аэропортига қўниш чоғида ҳалокатга учраган эди. Самолёт бортида 175 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси бўлган, улардан 179 нафари ҳалок бўлди. Ҳалокатга сабаб шасси билан боғлиқ носозлик ёки қушлар билан тўқнашув бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Киритилди: 22:16 30.12.2024. Ўқилди: 712 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!