Жанубий Кореянинг Хвасон шаҳридаги «Aricell» литий батареялар заводида 24 июнь куни ёнғин содир бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлган ва уларнинг 20 нафари чет давлатлар фуқаролари ҳисобланади.
Ушбу ёнғин оқибатида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар орасида ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон фуқаролари аниқланмади.