Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Жанубий Кореяда кучли ёмғир туфайли 14 киши ҳалок бўлди

Жанубий Кореяда кучли ёмғир туфайли 14 киши ҳалок бўлди

Жанубий Кореяда шу ҳафтада содир бўлган ёмғирлар қурбонлари сони 14 кишига етди, яна тўрт кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда, деб хабар берди Yonhap ахборот агентлиги маҳаллий ҳокимиятга таяниб.

Аввалроқ 13 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Корея Метеорология бошқармаси (KMA) маълумотларига кўра, Сеулда душанбадан чоршанба куни эрталабгача жами 525 миллиметр ёмғир ёғди. Метрополитен ва унга яқин вилоятларда 3000 га яқин бинолар сув остида қолган, уларнинг аксарияти Сеулда.

Агентлик маълумотларига кўра, ёмғир қурбонлари сони 14 кишига етган. Яна тўрт киши бедарак йўқолган. 18 киши жароҳатланган. Мамлакат бўйлаб 7480 киши вақтинча эвакуация қилинди.

Киритилди: 09:40 14.08.2022. Ўқилди: 1364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!