Жанубий Кореядаги мухолифат 4 декабрь куни соат 14:00 да президент Юн Сеок Ёлга қарши импичмент жараёнини бошлайди.
Бу ҳақда Yonhap агентлиги маълум қилди.
Таклиф бўйича овоз бериш нормаларга мувофиқ 24-72 соат ичида ўтказилиши керак.
Парламентда давлат раҳбарига импичмент бўйича овоз бериш 6 ёки 7 декабрда бўлиб ўтиши мумкин.