Бугун 10 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Жанубий Корея мухолифати президентни давлатга хиёнат қилганликда айблади

Жанубий Корея мухолифати президентни давлатга хиёнат қилганликда айблади

Жанубий Кореянинг етакчи мухолифатдаги “Тобуро” Демократик партияси президент Юн Сок Ёль ҳарбий ҳолат эълон қилиш қароридан кейин истеъфога чиқишини талаб қилди. Қарор бир неча соатдан кейин бекор қилинди, деб хабар беради ТАСС ахборот агентлиги.

"Тобуро" Юн Сок Ёльни импичмент жараёни билан таҳдид қилмоқда. Бу партия 300 ўринли парламентда 170 ўринга эга. Корея Республикаси Конституциясига кўра, импичмент тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун депутатларнинг учдан икки қисми овоз бериши керак. Ҳукмрон партия парламентдаги ўринларнинг учдан биридан кўпроғини назорат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль халққа мурожаат йўллаб, мамлакатда ҳарбий фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.

Шу муносабат билан Қозоғистоннинг Кореядаги элчихонаси Қозоғистон фуқароларига мурожаат қилди.

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль халққа мурожаат қилиб, мамлакатда ўрнатилган ҳарбий ҳолат режимига барҳам беришини маълум қилди.

Киритилди: 17:12 04.12.2024. Ўқилди: 1447 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!