Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Жанубий Корея - Марказий Осиёнинг биринчи саммити қачон ўтиши маълум бўлди

Жанубий Корея - Марказий Осиёнинг биринчи саммити қачон ўтиши маълум бўлди

Жанубий Корея сентябрь ойида Марказий Осиёнинг бешта давлати - Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон иштирокида ўзининг биринчи саммитини ўтказади.

Бу ҳақда Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилди.

Саммит 16-17 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Чо Хюн тайёргарлик йиғилишида саммит мамлакатнинг минтақадаги дипломатик мавқеини кенгайтириш ва аввалги Мун Чже Ин ҳукумати томонидан бошланган "Янги Шимолий сиёсат" ташаббусини мустаҳкамлаш учун муҳим имконият бўлишини таъкидлади.

"Ушбу стратегия Евроосиёда тинчлик ва умумий фаровонлик концепцияси доирасида Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган", деб таъкидлади у.

Вазирнинг сўзларига кўра, саммит нафақат ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлайди, балки таъминот занжирини диверсификация қилиш ва минтақадаги этник корейс жамоалари билан алоқалар каби соҳаларда қўшма ишлар учун ҳам асос яратади.

Киритилди: Бугун 19:15. Ўқилди: 261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!