Полициянинг тахминларига кўра, ҳарбий разведканинг амалдаги раҳбари Мун Сан Хо мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги қарорни олдиндан билган. Чунки унинг қўмондонлиги остидаги қўшинлар ҳарбий ҳолат жорий қилингани эълон қилинганидан кейин икки дақиқа ичида Миллий сайлов комиссияси биносига этиб келган.
Собиқ ҳарбий разведка бошлиғи Но Сан Вон ҳарбий ҳолат жорий этишга тайёргарликда фуқаро сифатида қатнашган, деб ёзади Yonhap ахборот агентлиги.