Жанубий Африка Республикасида ов ва қафассиз ҳайвонот боғлари учун шер етиштиришни тақиқлаш режалаштирилмоқда.
Ҳукуматнинг бу қарори икки йиллик тадқиқот натижасидир. Аниқланишича, шерларни тутқунликда кўпайтириш жониворларга зарар етказади. Шунга қарамай, атроф-муҳит вазири Барбара Крисининг айтишича, бу йиртқичларни ов мақсадида чекланган миқдорда кўпайтириш давом этади. Бу ЖАРнинг туризм соҳаси даромад манбаларидан бири саналади.
Мамалкатда 8 мингдан ортиқ шер тутқунликда сақланмоқда. Айни пайтда озодликда 3,5 минг шер яшайди. Шерларни кўпайтириш тарафдорлари бу турни асрашини, бунга қаршилар эса жониворлар эксплуатациясидан норозилигини айтмоқда.