Жанубий Африкада 46 кишини олиб кетаётган автобуснинг кўприкдан қулаши ва ёниб кетиши оқибатида фақат саккиз ёшли бола тирик қолган.
Бола оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган, дейилади транспорт вазирлиги хабарида.
«Тахминларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, кўприкдаги тўсиқга бориб урилган, натижада автобус кўприкдан ўтиб, жарликка қулаган ва у ерда ёниб кетган», — дейилади хабарда.