Бугун 16 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Жанубий Африка Республикаси Путинни G20 саммитига таклиф қилмайди

Жанубий Африка Республикаси Путинни G20 саммитига таклиф қилмайди

Жанубий Африка Республикаси Халқаро Жиноий суд ордери сабабли Путинни G20 саммитига таклиф қилмайди.

Бу ҳақда Жанубий Африка президентининг расмий вакили Винсент Магвеня маълум қилди.

Бунга Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд томонидан Путинни ҳибсга олишга берилган ордер сабаб бўлди. Жанубий Африка ХЖС фаолиятининг асосини ташкил этувчи Рим статутини ратификация қилган ва агар Россия президенти мамлакатга ташриф буюрса, уни ҳибсга олиши керак. Шунга ўхшаш қоидалар 2023 йил 22-24 август кунлари Йоханнесбургда бўлиб ўтган BRICS'нинг 15-саммитида ҳам амал қилган.

"BRICS'нинг Йоханнесбургдаги саммитидан бери ҳуқуқий вазият ўзгармади, биз ҳеч қандай тарзда ХЖС қарорларига таъсир қила олмаймиз", — дея аниқлик киритди Магвеня.

Киритилди: Бугун 10:51. Ўқилди: 758 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!