Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Жаннатга киришга сабаб бўлувчи амаллардан бири

Жаннатга киришга сабаб бўлувчи амаллардан бири

Таҳоратдан сўнг алоҳида ўқиладиган 2 ракъат ёки насиб бўлганча нафл намоз ўқишнинг фазилати ҳақида.

Жаннатга етакловчи амаллар кўп. Улардан бири ҳақида қуйидаги ҳадис билан танишгач, билиб оласиз. 

Aбy Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (бомдод намози олдидан) Билол розияллоҳу анҳуга:

«Эй Билол! Менга ўзингнинг Исломда қилган энг умидли ишингни айтиб бер, чунки мен жаннатда шундоқ олдимда пойабзалинг товушини эшитдим», - дедилар. У: «Менинг наздимда энг умидли амалим – кеча ё кундузнинг қайси пайтида таҳорат олсам ҳам, албатта ўша таҳоратим билан насиб бўлганча намоз ўқийман», - деди» (Муттафақун алайҳ).

Бу ҳадис мазмунидан маълум бўладики, мўмин киши таҳорат қилиб ва ундан сўнг 2 ракъат ёки қодир бўлганича нафл намоз ўқиши энг яхши амаллардан экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ибратли амалнинг мукофоти ҳақида, гарчи Билол розияллоҳу анҳунинг ўзи билмаса ҳам, лекин шу амали орқасидан унинг жаннатдан умидворлиги ҳақидаги хушхабарга ишора қилганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу башоратлари нафақат Билол розияллоҳу анҳуга, балки барча мўмин-мусулмонларга тегишлидир. 

Бир оёғи Жаннатда бўлган Зубайр

Уламоларнинг шарҳларига кўра, бу ривоят Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тушларида аён бўлганини ҳисобга олиб, таҳорат намози 5 вақт намозлар каби фарз қилинмаган бўлиб, уни доим ўқиб юрилмаса ҳам гуноҳ саналмайди. Бироқ, у юқорида таъкидлаганимиздек, нафл ибодатлар сирасига кириб, уни адо этиб юрувчилар охиратда катта ажр-мукофотларга эришадилар, инша Аллоҳ. 

Эслатма: Таҳорат намозини ўқишни дилдан ўтказиб ният қилинади.  Ушбу намоз ҳам худди 2 ракъат суннат намозига ўхшаб ўқилади

Валлоҳу аълам.

Дониёр ФАЙЗ

Manba: azon.uz

Киритилди: 05:15 24.01.2020. Ўқилди: 2816 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!