Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Жанговор роботлар тақиқланадими?

A A A
Жанговор роботлар тақиқланадими?

Жорий йил 27-31 август кунлари Женевада ҳукумат мутахассисларидан иборат гуруҳлар ўртасида жанговор роботлар бўйича йиғилиш ўтказилади.
 
Мутахассислар жанговор роботлардан фойдаланишни чеклаш ёки уларни ишлаб чиқаришни бутунлаш тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилишлари мумкин. Муҳокамалар биринчи йил олиб борилаётгани йўқ.
 
Кўплаб мутахассислар автоматик тизимлардан назоратсиз фойдаланиш оғир оқибатларга олиб келади деб ҳисоблайдилар. Хусусан, можароли ҳудудларда одамларнинг оммавий қирилишига. Қатор мамлакатларда аллақачон ер, ҳаво ва сувда ҳаракатланувчи жанговор роботлар мавжуд.
 
Тўғри, асосийси қандай қарор қабул қилишда. Роботлар ўз-ўзича ўқ уза олмайди, уларни операторлар бошқаради.

manba: qalampir.com

Киритилди: 20:21 28.08.2018. Ўқилди: 1631 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар