Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Жан-Клод Ван Даммдан янги трейлер (видео)

A A A
Жан-Клод Ван Даммдан янги трейлер (видео)

Жангари фильмлар афсонаси, актёр Жан-Клод Ван Дамм, янги шов-шувли фильмда суратга тушди. Ижтимоий тармоқларда "Лукас" дея ном олган ушбу француз фильмининг трейлери намойиш этила бошланди. Режиссёрслик креслосидан Жюльен Леклерк ўрин олган, сценарий муаллифи эса Жереми Гез.

Картина қуйидагиларни ҳикоя қилади: қўриқчи Лукас тунги клубда ўзининг 50 ёшлигини нишонлаётган чоғида тақдир зарбасига учрайди. У умри давомида 8 ёшли қизига ғамхўрлик қилаётганди. Навбатдаги тортишувлардан бирида Лукас назоратни йўқотиб, мижозга зарар етказиб қўяди ва уни қамоқхонага жўнатишади, қизи эса ижтимоий ҳимоя вакиллари қўлига ўтади.

Кунларнинг бирида Интерпол Лукасга ажойиб таклиф билдиради – у белгияда фаолият юритадиган бир жиноят бошлиғини тутиб бериши керак эди. Лукасда бошқа чора қолмайди, чунки бу ишни қилмаса, қизига бошқа ғамхўрлик қила олмайди...

 

Киритилди: 15:09 29.05.2018. Ўқилди: 1487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар