Хитойнинг Гуандун музофоти туманларида кучли жаладан жабр кўрган 110 минг киши бошқа жойга кўчирилди, деб хабар тарқатди «Синьхуа» ахборот агентлиги маҳаллий фавқулодда вазиятлар бўйича бошқарма маълумотига таяниб.
“25,8 минг киши тезкор суръатда хавфсиз жойга жойлаштирилди”, — дейилади хабарда. Айни дамда Хитой ҳукумати кучли жала оқибатида юзага келиши кутилаётган сув тошқинларининг олдини олиш чораларини кучайтирмоқда.