Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Жаҳон мусобақаларида ғолиб бўлган шахматчиларга пул мукофотлари берилади

Жаҳон мусобақаларида ғолиб бўлган шахматчиларга пул мукофотлари берилади

Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медаль олган спортчига 600 млн сўм пул мукофоти берилади.

Халқаро турнирларда ғолиб бўлган шахматчи ва тренерларга бериладиган бир марталик пул мукофоти миқдори белгиланди. Бу ҳақида президент томонидан қабул қилинган ПҚ-347 сонли қарорида назарда тутилган.

Қарорга кўра, Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медаль олган спортчига 600 млн сўм, тренерга 300 млн сўм пул мукофоти берилади.

Кумуш медаль соҳибига 300 млн сўм, тренерга 150 млн сўм;

Бронза медаль соҳибига – 150 млн сўм, тренерга 75 млн сўм.

Қолаверса, Халқаро шахмат федерацияси таснифига кўра жаҳон мусобақаларида олтин медаль олган спортчига 90 млн сўм, тренерга эса 45 млн сўм пул мукофотини бериш белгиланди.

Кумуш медаль соҳибига 45 млн сўм, тренерга 22,5 млн сўм;

Бронза медаль соҳибига – 22,5 млн сўм, тренерга 11 млн 250 сўм.

Халқаро шахмат федерацияси таснифига кўра Осиё мусобақаларида олтин медаль олган спортчига 21 млн сўм, тренерга эса 11,5 млн сўм пул мукофотини бериш белгиланди.

Кумуш медаль соҳибига 11,5 млн сўм, тренерга 5 млн 250 сўм;

Бронза медаль соҳибига – 5 млн 250, тренерга 2 млн 625 сўм.

Халқаро гроссмейстер бўлганда 30 млн сўм пул мукофоти берилади.

Киритилди: 08:34 06.08.2022. Ўқилди: 1873 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!