Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Жаҳон ҳарбий харажатлари рекорд даражага етди

Жаҳон ҳарбий харажатлари рекорд даражага етди

Стокгольм халқаро тинчлик муаммоларини тадқиқ қилиш институти (SIPRI) маълумотларига кўра, 2025 йилда дунё мамлакатларининг мудофаа харажатлари кетма-кет 11 йил давомида ўсиб, 2,88 триллион долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич жаҳон ЯИМнинг 2,5 фоизига тенг бўлиб, 2009 йилдан бери энг юқори натижадир. Энг кўп маблағ сарфловчи давлатлар учлигини АҚШ (954 млрд доллар), Хитой (336 млрд доллар) ва Россия (190 млрд доллар) эгаллади.

АҚШнинг ҳарбий харажатлари Украинага янги молиявий ёрдам пакети тасдиқланмагани сабабли 7,5 фоизга камайган бўлса-да, у ҳамон дунёда етакчилик қилмоқда. Россия эса уруш бошлангандан бери энг паст ўсиш суръатини (5,9 фоиз) қайд этган ҳолда учинчи ўринда қолди. Шу билан бирга, Украина ўз ҳарбий бюджетини 20 фоизга ошириб, жаҳонда 7-ўринга кўтарилди. Германия эса 1990 йилдан бери илк бор мудофаа харажатларини ЯИМнинг 2 фоизидан ошириб, дунёдаги тўртинчи йирик ҳарбий бюджетга эга давлатга айланди.

Киритилди: Бугун 14:25. Ўқилди: 350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!