Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Жаҳон чемпионати ярим финалчиларини аниқлашди…

A A A
Жаҳон чемпионати ярим финалчиларини аниқлашди…

Маркус исмли экстрасенс-чўчқанинг олдига 32 дона олма ва чемпионатда иштирок этаётган терма жамоалар байроқларини жойлаштиришди. Маркус шуларнинг тўрттасини танлади.

Демак, Маркуснинг башоратига кўра, чемпионат ярим финалига Аргентина, Бельгия, Уругвай ва Нигерия чиқаркан.

Чўчқанинг эгаси Жульетта Стивенснинг ишонч билан айтишича, Маркус ҳеч қачон нотўғри башорат қилмаган. У 2014 йилги жаҳон чемпионати ғолибини ҳам тўғри башорат қила олган. Бундан ташқари, Уимблдон ғолибини, Брекситни ҳамда АҚШ президентлиги учун кечган сайловлардаги Дональд Трамп ғалабасини ҳам тўғри топган.

Manba: hordiq.uz

Киритилди: 19:49 17.06.2018. Ўқилди: 2732 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар