Бугун 30 июнь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Июнь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши таҳлил қилинди

Июнь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши таҳлил қилинди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Мониторинг натижалари 16 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*. Нархларнинг энг юқори пасайиши карам (-59,4 фоиз), помидор (-51,7 фоиз) ва бодринг (-51,7 фоиз) маҳсулотларида қайд этилди.

2 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган. Булар: товуқ гўшти (филе) ва сут.

3 номдаги маҳсулот нархи ошган. Нархининг ошиши бўйича картошка етакчи бўлди. Картошка нархининг қисқа муддатли ўсиши вақтинчалик бозор омиллари, талаб ва таклифнинг ўзгариши билан боғлиқ.

*таҳлил 2-май ва 13-июн кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.

Киритилди: 13:00 15.06.2024. Ўқилди: 716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!