Intesa Sanpaolo банки 2025 йилнинг 15 январидан бошлаб россиялик мижозлар билан молиявий операцияларни чеклашини эълон қилди, деб хабар берди банкнинг Россиядаги “Интеза” шўба корхонаси. Қайд этилишича, чекловлар фақат ички банк тижорат операцияларига тааллуқли бўлмайди.
"Аввало, бу чекловлар хизмат кўрсатиш ва саноат ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият юритувчи Россиянинг корпоратив мижозларига таъсир қилади. Улар “Интеза” банкидан хориждаги ҳамкорлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланаётган эди", деб ёзади “Ведомости”.
Нашр суҳбатдошларига кўра, ушбу ўзгаришлар Европа Марказий банкининг Россияга қарши санкцияларга риоя қилиш талабларига, шунингдек, уларни четлаб ўтиш билан боғлиқ обрў-эътибор хавфларига боғлиқ.
Financial Times Inesa Sanpolo'ни Россиядаги активлари ҳажми бўйича етти йирик Европа банклари қаторига киритган эди. Нашр маълумотларига кўра, 2023 йилда ушбу банк Россия бюджетига тахминан 26 миллион евро солиқ тўлаган, Россиядаги фойдаси эса 133 миллион еврони ташкил этган.