Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Италияда йўлбарслар ҳайвон ўргатувчини ўлдирди

A A A
Италияда йўлбарслар ҳайвон ўргатувчини ўлдирди

Италиянинг энг машҳур циркларидан бири Circo Orfei «Беш қитъага саёҳат» шоусини тайёрлаб, уни гастрол сафарларида намойиш этмоқчи эди, деб ёзмоқда National Geographic.

Цирк 15 июнда Бари шаҳрига келган ва у ерда бир ой давомида қолиши керак бўлган. Аммо 4 июль куни кечаси цирк майдонида мудҳиш воқеа рўй бериб, йўлбарсларнинг тўрттаси дрессировкачини навбатдаги томоша бошланишидан бир соат олдин ўлдирган.

Маълум бўлишича, 61 ёшли дрессировкачи Этторе Вебер йўлбарслар билан чиқишни репетиция қилаётган бўлган. Йўлбарслардан бири тўсатдан уни йиқитган, сўнг қолганлари унга ташланган. Ҳамкасблари ва тиббиёт ходимлари йўлбарсларни жасаддан ҳайдагунича бир ярим соатдан кўп вақт ўтган.

Вебер вафот этган. Шифокорлар унинг умуртқа шикастланиши ва бошқа жиддий жароҳатлар олганини маълум қилган. Энди гастрол сафарлари давом эттириладими-йўқми — номаълум.

Йўлбарсларнинг тақдири нима бўлиши ҳам номаълум. Йиртқичлар, кўпинча, одамларга ҳужум қилганидан сўнг ўлдирилади. Аммо бу ҳолда уларни сафари-боғга юбориш режалаштирилмоқда.

Киритилди: 04:45 10.07.2019. Ўқилди: 1659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!