Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Италияда смартфон ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш учун ёш чекловлари жорий этилиши мумкин

Италияда смартфон ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш учун ёш чекловлари жорий этилиши мумкин

Педагог Даниэле Новаро ва болалар психотерапевти Алберто Пеллай бошчилигидаги ташаббус гуруҳи Италия ҳукуматига 14 ёшгача бўлган ўсмирлар учун смартфон эгалиги ва 16 ёшгача бўлган ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш таклифи билан мурожаат қилди.

Бу таклиф бир қатор таниқли шахслар томонидан қўллаб-қувватланди ва жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Тегишли петиция кўплаб маданият вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди, деб хабар беради ANSA.

Психологларнинг таъкидлашича, гаджетлар болалар саломатлигига салбий таъсир қилади - жисмоний ва ҳиссий. Шу муносабат билан шахсий смартфон сотиб олишнинг энг кичик ёшини 14 ёш, ижтимоий тармоқларда профиль яратиш учун эса 16 ёш деб белгилаш таклиф қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 10 сентябрь куни Австралия бош вазири болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланишини маълум қилганди. Унга кўра, рўйхатдан ўтиш учун энг кам ёш 14 ёшдан 16 ёшгача белгиланади.

Киритилди: 23:10 13.09.2024. Ўқилди: 793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!