Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Италияда кучли сув тошқини содир бўлди

Италияда кучли сув тошқини содир бўлди


Италияда кучли ёмғир туфайли юзага келган сел ва кўчкилар туфайли икки киши бедарак йўқолди.

Мамлакатнинг шимолий ва марказий вилоятларида икки кундан буён кучли ёғингарчилик тўхтамаяпти, бир қатор жанубий вилоятларда ёғингарчиликлар натижасида сел ва сув тошқинлари юзага келди.

Италиянинг ANSA ахборот агентлиги хабарига кўра, Кампания минтақасидаги San Felice a Cancello чеккасидаги Таланико қишлоғида кўчки оқибатида икки киши бедарак йўқолган. Йўқолганлардан бири кекса аёл. Йўқолганларни қидиришга ўт ўчирувчилар ва хавфсизлик кучлари жалб қилинган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда Кампания ҳудудидаги уйлар ва идоралар сув остида қолганини кўриш мумкин. Кўплаб ҳайдовчилар йўлда қолиб кетишган, кўчкилар кузатилган.

Аввелино шаҳрида ўт ўчирувчилар кўтарилган сув остида қолган 12 ёшли қизни қутқариб қолишди. Шунингдек, ўт ўчирувчилар бир неча уй аҳолисини эвакуация қилишган.

Бир кун аввал Италия ҳукумати қошидаги Фуқаро муҳофазаси департаменти 10 провинция учун табиий офатлар хавфи ҳақида огоҳлантирган эди.

Душанба куни Миландаги Малпенса аэропортининг баъзи терминалларида сув тошқини ҳақида хабарлар пайдо бўлди. 27 га яқин рейс бошқа аэропортларга йўналтирилди.


Киритилди: 14:46 28.08.2024. Ўқилди: 795 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!