Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

“Ит деб боққаним айиқ бўлиб чиқди” (Видео)

A A A
“Ит деб боққаним айиқ бўлиб чиқди” (Видео)

Хитой жануби Йилянь округидаги қишлоқлик бир киши икки йил давомида ит деб ўйлаб айиқни парваришлади, дея ёзмоқда Fishki.net нашри.

Су Му йўл четида ўтирган сотувчидан кучукча сотиб олади. Сотувчи кучукчанинг Тибет мастифи (ит зоти) эканини айтади.

Орадан икки йил ўтгач эса Су кучукнинг ит эмас, айиқ эканига гувоҳ бўлади.

Аввалбошда Су Му жониворнинг вовулламаётганига, думини ликиллатмаётганига, умуман ўзини итдай тутмаётганига эътибор бермайди. Бор ҳақиқат жонивор катта бўлгач маълума бўлди – жонивор итдан кўра айиққа ўхшаб бораверди.

Су Мунинг оиласи айиқни мевалар (жонивор, айниқса, тарвузни яхши кўрар экан), шўрва ва угра билан боқади.

Вақти келиб, жонивор билан айриладиган пайт келади. Уни ё озодлик қўйиб юбориш, ё ҳайвонот боғига топшириш керак эди. 
Алал-оқибат, Су айиқни маҳаллий ҳайвонот боғига топширишга қарор қилди.

 

Darakchi.uz

Киритилди: 00:27 17.05.2018. Ўқилди: 2126 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар