Бугун 5 июль, 2024 йил, жума

O'ZB

ISW: Путин ғалаба қозонишига ишонади. Уни заифлаштиришнинг ягона йўли – Ғарбнинг ҳарбий ёрдамидир

 ISW: Путин ғалаба қозонишига ишонади. Уни заифлаштиришнинг ягона йўли – Ғарбнинг ҳарбий ёрдамидир

Россия президентининг сўнгги баёнотлари шуни кўрсатадики, ҳозирда у Украинанинг тўлиқ таслим бўлишидан бошқа ҳеч нарсага рози бўлмайди, дейилади АҚШнинг урушни ўрганиш институти (ISW) таҳлилий хулосасида.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Путин ҳар қандай музокаралар орқали ўт очишни тўхтатишга фақат Россия ҳарбийларини қайта тўплаш ва кенгайтириш ҳамда келажакда янги ҳужум операцияларига тайёргарлик кўриш учун урушдан дам олиш механизми сифатида қарайди.

Бироқ Путин ҳозирча ўт очишни тўхтатишдан манфаатдор эмас, чунки, афтидан, у ўз мақсадларига куч билан эриша олишига ишонади, деб ёзади тадқиқотчилар.

Уларнинг таҳлилига кўра, Россия президенти уруш қанча узоқ давом этса, ўзининг ҳудудий мақсадларига эришиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади, деб ҳисоблайди.

Фақат Ғарбнинг Киевга босиб олинган Украинанинг катта қисмларини озод қилишдаги ҳарбий ёрдамигина Путиннинг Украина давлатчилиги ва ўзига хослигини йўқ қилишга бўлган қатъиятини заифлаштиришнинг ягона ишончли йўлидир, деб ёзади ISW.

Киритилди: 15:05 01.07.2024. Ўқилди: 1130 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!