Исроил армиясининг Ғазо сектори шимолидаги блокададаги Жебалия қочқинлар лагерига уюштирган ҳужуми натижасида беш фаластинлик ҳалок бўлди, кўплар яраланди.
Гувоҳларга кўра, Исроил ҳарбий самолётлари қочқинлар лагери ғарбидаги Фахура маҳалласидаги уйга ҳужум қилган.
Қайд этилишича, ярадорлар Ал-Аҳли Баптистлар касалхонасига ётқизилган.
Бошқа томондан, маҳаллий манбаларга кўра, Исроил ҳарбийлари Бейт Лаҳиа шаҳрида ҳам босқин уюштирган.
Ғазо сектори фуқаролик мудофааси бошқармаси 19 май куни Байт-Лахиядаги Камол Адван касалхонаси Исроил армияси таҳдиди туфайли ишламаяпти, деб хабар берди.
Исроилнинг Ғазо секторига қилган ҳужумларида ўтган йилнинг 7 октябридан бери 35,8 минг фаластинлик, жумладан, камида 15,239 нафар бола ва 10,093 нафар аёл ҳалок бўлган, 80,200 нафари яраланган.