Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Исроилнинг Ғазонинг хавфсиз ҳудудларига ҳужуми оқибатида 54 фаластинлик ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазонинг хавфсиз ҳудудларига ҳужуми оқибатида 54 фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил армиясининг Ғазо секторида аввалроқ Исроил томонидан «хавфсиз» деб эълон қилинган ҳудудларга уюштирган ҳужумлари натижасида ўтган кун давомида 54 фаластинлик ҳалок бўлди.

Ғазодаги ҳукумат матбуот хизмати маълумотларига кўра, Исроил армияси Дайр ал-Балоҳдаги мактабга ҳужум қилиб, 31 киши, жумладан, 15 бола ва 8 аёл ҳалок бўлган, ўнлаб киши жароҳатланган.

Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Исроил томонидан аввалроқ «хавфсиз» деб эълон қилинган Хон Юнус ҳудудларига эрталабки ҳужумларда яна 23 фаластинлик ҳалок бўлган ва 89 нафар яраланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида, блокада остидаги Ғазо секторидаги фаластинликлар доимий равишда кўчиб ўтишга мажбур бўлганини эслатади.

Киритилди: 22:32 27.07.2024. Ўқилди: 703 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!