Исроилнинг Ғазо сектори марказидаги қочқинлар лагерига уюштирган рейдлари чоғида камида 15 киши яраланди.
Бу ҳақда Al Mayadeen хабар бермоқда.
Телеканал хабарига кўра, рейдлар олдидан Исроил ҳарбийлари Нусейратдаги фаластинлик қочқинлар лагерининг ғарбий ҳудудларига камида бешта ҳаво ҳужуми уюштирган.
Ҳарбий ҳаво кучлари зарбаларидан кейин ҳарбий хизматчилар рейд ва қидирув ишларини олиб боришди.