Бугун 8 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Исроилнинг Ғазо мактабига қилган ҳужумидан омон қолган киши воқеани айтиб берди

Исроилнинг Ғазо мактабига қилган ҳужумидан омон қолган киши воқеани айтиб берди

Ғазонинг Зайтун маҳалласидаги юзлаб кўчирилган оилалар истиқомат қиладиган УНРWА мактаби Исроил ҳаво ҳужумига учраган ва биринчи қават вайрон қилинган.

Тўрт киши ҳалок бўлди, яна бир қанчаси яраланди.

Ҳанан Абу Аси ҳужумдан омон қолди ва даҳшатли воқеа ҳақида Ал-Жазира билан суҳбатлашди.

Мана у нима деди:

“Биз узоқ вақтдан бери уйсизмиз ва шу мактабда бошпана топдик.

“Фарзандларимга овқат тайёрламоқчи бўлганимда бирдан бошимиздан эшик-дераза учиб келди. Ракета портлашини эшитмадик, лекин биз жуда юқори босимни ҳис қилдик.

“Фарзандларимни қидириб, улардан бирини бошидан яраланган ҳолда топдим. У қаттиқ қонаётган эди; унинг қони менинг бутун вужумга тегди. Эрим уни шошилинч касалхонага олиб борди. Мен бу улкан ҳалокатни кўриш учун чиқдим.

“[Исроил армияси] бегуноҳ тинч аҳоли, аёллар ва болаларни бомбардимон қилишда давом этмоқда. Биз нима хато қилдик? Уйларимиз вайрон бўлди, мактаблар ва чодирларни бошпана қилдик. Фақат Аллоҳ бизнинг қалқонимиз".

Киритилди: 21:24 04.12.2024. Ўқилди: 1118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!