Al-Jazeera: Исроил асосий эътиборини зич жойлашган аҳоли яшайдиган ҳудудлар ва фуқаролар тўпланишларини нишонга олишга қаратмоқда.
Шимолий Ғазода биз юзлаб кўчиб келган фаластинлик оилаларга бошпана бўлган мактабнинг ҳеч қандай огоҳлантиришсиз нишонга олинганини кўрдик.
Фуқаролар бизга даҳшатли қочиш ҳолатлари ҳақида ҳикоя қилишди, улар шимолдаги вазият ҳали ҳам жуда оғирлигини тасдиқлашди. Одамлар Исроил дронлари томонидан кейинги нишонга олинадиган ҳудудларни аниқлашга уринмоқда.
Шу орада, Ғазонинг марказий қисмида бешта турар-жой биноси вайрон қилиниши натижасида 24 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди.
Биз ҳамон Исроил дронларининг овозини эшитмоқдамиз. Ғазо секторининг шарқий ҳудудларидан кўтарилаётган тутун устунларини кўрдик. У ерда катта ҳарбий куч жойлаштирилган.