Исроил ҳаво кучларининг 20 та қирувчи самолёти Теҳрон ва Эрон ғарбидаги ҳарбий нишонларга 30 та снаряд ташлади.
Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари матбуот котиби маълум қилди.
"Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг 20 қирувчи самолёти аниқ разведка кўрсатмаларига амал қилиб, яқинда Эрондаги ҳарбий объектларга 30 дан ортиқ ўқ-дорилардан фойдаланган ҳолда ҳужум қилди”, — дейилади баёнотда.
Хусусан, “қирувчи самолётлар Исроил давлати ҳудудига зарба беришга мўлжалланган ракеталарни сақлаш ва учириш инфратузилмасига, шунингдек, Эрон ғарбидаги Керманшоҳ ва Медандаги ҳарбий радар стансияларига ҳужум қилди”, — дейилади матбуот хизмати хабарида. “Бундан ташқари, Теҳрон марказида зенит-ракеталарни учирувчи қурилмага ҳужум қилинди”, — дея қўшимча қилди департамент.