Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Исроил Pfizer`нинг учинчи дозаси билан оммавий эмлашни бошлади

Исроил Pfizer`нинг учинчи дозаси билан оммавий эмлашни бошлади

Pfizer/BioNTech вакцинасининг учинчи дозасини камида беш ой олдин икки дозали курсни тамомлаган 60 ёшдан ошган фуқаролар олиши мумкин. Расмийлар қайта эмлаш зарурлигини мамлакатда дельта штаммининг тарқалиши билан изоҳладилар.

ЖССТ расмий равишда ревакцинацияни учинчи дозаси билан эмлашни тавсия этмаган, чунки «унинг самарадорлиги ва хавфсизлиги тўғрисида етарли тадқиқотлар йўқ».

Исроил йил бошида эмлаш даражаси бўйича дунёдаги барча мамлакатлар орасида етакчилардан бири эди. Апрелга келиб у ерда аҳолининг 60 фоизи эмлангани қайд этилган.

Охирги бир ойда мамлакатда дельта штаммининг тарқалиши туфайли касалланиш кўрсаткичлари кескин ошди — ҳозир 10 миллион аҳолига эга мамлакатда кунига икки мингга яқин ҳолат қайд этилмоқда.

Ҳозирча Исроил ревакцинацияни бошлаган биринчи мамлакат ҳисобланади.

Киритилди: 15:57 30.07.2021. Ўқилди: 1905 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!