Исроил махсус кучлари Ҳизбуллоҳ заифлашгани сабабли разведка рейдларини ўтказмоқда ва кенг кўламли қуруқлик ҳужуми олдидан разведка маълумотларини тўпламоқда.
The Wall Street Journal хабарига кўра, АҚШ кенг кўламли босқиннинг олдини олиш учун босимига қарамай, операция шу ҳафтада бошланиши мумкин.
Исроил армиясининг собиқ юқори мартабали зобити Амир Авиви шундай деди: «Исроил армияси қуруқликдан бостириб кириш учун кўп тайёргарлик кўрди. Қоида тариқасида, бу ҳар доим махсус операцияларни ўз ичига олади. Бу жараённинг ажралмас қисмидир».
Исроил Мудофаа кучлари Бош штаби бошлиғи Герци Ҳалеви қўшинларга мурожаат қилди: «Биз маневрли ҳаракатларга тайёрланяпмиз. Демак, сизлар, аскарлар, душман ҳудудига қадам босасизлар».