Исроил ҳарбийлари томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Наблус шаҳрига уюштирилган ҳаво ҳужуми ва рейдида бир ўсмир ҳалок бўлди, 28 нафари яраланди.
Фаластин Қизил ярим ой жамияти уч ярадорнинг аҳволи оғир деб баҳоланганини билдирди. Улардан бири Фаластин Қизил ярим ой жамияти аъзоси.
WАФАнинг қайд этишича, Исроил армияси Наблусдаги Балата қочқинлар лагеридаги Ал-Жамасин маҳалласига ҳужум қилиш учун учувчисиз самолётдан фойдаланган.
Бундан ташқари, зирҳли техникада исроиллик кучлари қочқинлар лагерига рейд уюштирган, шундан сўнг улар кўп қаватли уйлар томига снайперларни ўрнатган.
Исроил армияси Наблусга ҳаво ҳужуми уюштирилганини тасдиқлади.
Шундай қилиб, 590 нафар фаластинлик Исроил ҳарбийлари ва Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги Фаластин ерларини ўзлаштирган исроилликлар қурбони бўлди.