Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Исроил жаҳон ҳамжамиятини “Ғазо секторидаги уруш жиноятлари”дан чалғитмоқчи - Эрон ТИВ

A A A
Исроил жаҳон ҳамжамиятини “Ғазо секторидаги уруш жиноятлари”дан чалғитмоқчи - Эрон ТИВ

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Кананининг фикрича, Исроил Голан тепаликларида жойлашган Маждал Шамс қишлоғидаги уюштирилган ҳужумда шиа Ҳизбуллоҳ ҳаракатини айблаб, жаҳон ҳамжамиятини “Ғазо секторидаги уруш жиноятлари”дан чалғитмоқчи.

“Сионистик режим Маждал Шамс ҳудудида содир бўлган воқеа юзасидан ҳукм чиқаришга ҳаққи йўқ, бу режимнинг бошқаларга нисбатан айбловлари эшитилмайди”, — дея таъкидлади Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири баёнотида. Канани “Маждал Шамс воқеаси баҳонасида сионистик режимни Ливанга қарши ҳар қандай янги ҳаракатлардан қаттиқ огоҳлантирди”. У БМТ Хавфсизлик Кенгашидан Ливанни Исроилнинг минтақада кенг кўламли уруш олиб бораётган ҳар қандай тажовузидан ҳимоя қилишга чақирди.

Киритилди: 15:25 28.07.2024. Ўқилди: 932 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!