Исроил ҳаво кучлари Теҳрондаги Меҳробод аэропортида Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг "Қудс" кучларига тегишли 16 та самолётни йўқ қилди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати эълон қилди.
Баёнотга кўра, самолётлар Ливандаги "Ҳизбуллоҳ"га қурол етказиб бериш учун ишлатилган.
"Ҳарбий разведка маълумотларига асосланиб, Исроил кечаси Теҳронга, жумладан, Меҳробод аэропортидаги ҳарбий инфратузилмага кенг кўламли ҳужумлар уюштирди. Операция доирасида Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг "Қудс" кучларига тегишли 16 та самолёт йўқ қилинди", дейилади баёнотда.
Исроил армияси матбуот хизмати қурол ва нақд пул билан тўлдирилган вайрон қилинган самолёт аэропортдан бир неча бор учиб кетганини ва "Ҳизбуллоҳ" каби прокси гуруҳларни таъминлаш учун Яқин Шарқнинг турли жойларига қўнганини қўшимча қилди.
Бундан ташқари, бир нечта Эрон қирувчи самолётларига ҳужум қилинган, бу эса Исроил томонининг фикрига кўра, Эрон ҳаво ҳудудида фаолият юритаётган ИАФ самолётларига таҳдид солган.
“Аэропортнинг ҳарбий инфратузилмасига қилинган ҳужум нафақат режимнинг ўзининг, балки унинг Яқин Шарқ бўйлаб террорчи гуруҳларининг қуролланиш имкониятларини ҳам бузади”, деб қўшимча қилди Исрол армияси.