Middle East Airlines авиакомпаниясининг самолёти Исроил ҳаво ҳужумлари туфайли Бейрут аэропорти яқинида қўниш чизиғини ўзгартиришга мажбур бўлди.
Бу ҳақда Al Mayadeen телеканали маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, портлаш содир бўлган жойлар аэропортнинг асосий учиш-қўниш йўлагига жуда яқин бўлгани учун самолёт иккинчи даражали учиш-қўниш йўлагига қўнишга мажбур бўлган.
Аввалроқ Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливан пойтахти Оузаи шаҳри чеккасида Бейрут халқаро аэропортига олиб борувчи қирғоқ бўйидаги автомобиль йўлидаги аҳоли зич жойлашган ҳудудга зарбалар берган эди.