Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Исроил геноцидининг ягона қурбони Фаластин халқи эмас, балки инсон қадр-қимматидир — Солиҳа Окур Гумрукчуўғлу

Исроил геноцидининг ягона қурбони Фаластин халқи эмас, балки инсон қадр-қимматидир — Солиҳа Окур Гумрукчуўғлу

КАДЕМ аёллар ва демократия жамғармаси “New York Times” майдонида ташкиллаштирган интерактив инсталлация билан Фаластинда юз бераётган қирғинга эътибор қаратди. У фаластинлик жасур аёлларнинг овозини эшиттирди.

Исроил геноцидининг ягона қурбони Фаластин халқи эмас, балки инсон қадр-қимматидир — Солиҳа Окур Гумрукчуўғлу

Жамғарма Нью-Йоркда 8 март Халқаро аёллар куни байрами доирасида иштирок этган «International Civil Support for Palestinian» (Фаластин аёлларига халқаро фуқаролик ёрдами) тадбирида интерактив бир инсталлация орқали Исроилнинг давом эттираётган геноциди ва Ғазолик жасур аёлларнинг шарафли бардошларини жаҳон кун тартибига олиб чиқди.

БМТда Халқаро аёллар кунини ўз ичига олган март ойи учун бир қатор дастурлар уюштирган КАДEМ Нью-Йоркдаги майдонда кўп сонли иштирокчиларни қамраб олган тадбир ва матбуот анжумани уюштирди. Майдондаги матбуот анжуманида КАДEМ бошқарув кенгаши раиси Др. Солиҳа Окур Гумрукчуўғлу баёнот берди.

«Ҳатто аёлларга нисбатан зулм ҳам адолатсиз бир ҳолатда давом этмоқда. 9 мингдан ортиқ фаластинлик аёллар орамизда йўқ. Энг ачинарлиси шундаки, содир бўлаётган воқеалар фаластинлик аёллар ҳам, бошқа уруш ва можаро ҳудудларида қамалиб қолган минглаб аёллар учун ҳам янгилик эмас, — дея таъкидлади у. — Узоқ вақтдан бери фаластинлик аёллар дунёнинг энг катта ўлим лагерига айлантирилган ҳудудда авлодлардан ўтиб давом этиб келаётган тизимли геноцидга, зўравонлик билан бирга ваҳшийликка дучор бўлмоқдалар. Ортимдаги платформада фаластинлик аёлларнинг рамзий қўл иши бўлган тетриздан (бир қанча матога тикилган нақш) Фаластин байроғи бор. Ушбу платформадан сотиб олган ҳар бир рўмол-мато Исроил томонидан ўлдирилган аёлларни тасвирлайди. Ҳали бу матоларни сотиб олмаганлар, уларнинг дардини баҳам кўришимиз рамзи сифатида сотиб олишларини истардим. Шуларни амалга оширган ҳолда барчага фаластинлик аёлларни унутмаслигимизни, бу адолатсизликка жим турмаслигимизни ва дунё аёллари ўртасида узилмас ришталар мавжудлигини кўрсатамиз».

Исроил геноцидининг ягона қурбони Фаластин халқи эмас, балки инсон қадр-қимматидир — Солиҳа Окур Гумрукчуўғлу

Гумрукчуўғлу Ғазода 7 октябрдан бери давом этаётган геноцидга эътибор қаратди.

“Ҳа, дунё сифатида катта ҳалокатга гувоҳ бўлишдек даҳшатнинг ичидамиз. Бир халқ тинимсиз бомбардимон қилинмоқда. Бир халқ ойлар давомида энг оғриқли ўлимларга дучор бўлмоқда. Янги туғилган чақалоқлар очликдан ўлмоқда. Нафақат Ғазо бомбардимон қилинмоқда, балки минг йиллар давомида одамлар биргаликда яратган умуминсоний қадриятлар ҳам бомбаланмоқда. Ҳар бир бомба ҳаммамизнинг бошимизга тушмоқда, — деди у. — Бошқа томондан, бугунги кунда биз фахрланадиган нарса, бу бутун дунё одамлари бу ҳужумга кескин қаршилик кўрсатмоқда. Бир неча ойдирки, дунёнинг шарқи, ғарби, жануби ва шимолидан шиддатли норозилик намойишлари келаяпти. Бу бизга ёруғликнинг ҳақиқий фарзандлари тинчликни хоҳлайдиган одамлар эканлигини кўрсатади».

Гумрукчуўғлу ўз баёнотининг сўнгида: «Биз ўз танловимизни қилдик. Биз тарихнинг тўғри томонида, яшаш учун курашаётган шарафли Фаластин аёллари тарафида туришга қарор қилдик. Биз шуни ҳамма билишини истаймиз: Исроил геноцидининг ягона қурбони Фаластин халқи эмас, балки инсон қадр-қимматидир. Инсоният қадр-қимматини ҳимоя қилиш эса ирқи ва динидан қатъий назар барчамизнинг умумий бурчимиздир!» дея таъкидлади.

Исроил геноцидининг ягона қурбони Фаластин халқи эмас, балки инсон қадр-қимматидир — Солиҳа Окур Гумрукчуўғлу

Киритилди: 14:21 20.03.2024. Ўқилди: 761 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!